ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР
Чет эл инвестициялари иштирокидаги
корхоналарни рўйхатдан ўтказиш тартиби
Чет эллик инвесторлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ташкил этишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ўзларига берилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деганда акцияларининг (улушлари, пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида ўттиз фоизини чет эл инвестициялари ташкил этадиган корхоналар тушунилади. Улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатадилар. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона қатнашчиларидан бири чет эллик инвестор бўлиши шарт.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона уни таъсис этиш йўли билан ёки илгари чет эл инвестициялари иштирокисиз таъсис этилган корхонада иштирок этиш улушини (пайини, акцияларини) ёхуд бундай корхонани бутунлай, шу жумладан хусусийлаштириш жараёнида чет эллик инвестор томонидан сотиб олиниши натижасида ташкил этилиши мумкин.
Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан барча тадбиркорлик субъектлари сингари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари томонидан давлат рўйхатидан ўтган чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар тўгрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасида тизим орқали автомат шаклланади ва ҳисобга қўйилади (солиқ органида ҳисобга туриш учун алоҳида ариза бериш шарт эмас).
Чет эл инвестициялари иштирокидаги
корхоналарни тугатиш тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги
704-сон Қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш
ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги низом асосан чет эл
инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ихтиёрий тугатиш қуйидаги схема бўйича
амалга оширилади.
Чет эл инвестициялари иштирокидагикорхоналарни рўйхатдан ўтказиш - ВМҚ-66-сон 09.02.2017 йил
Чет эл инвестициялари иштирокидагикорхоналарни тугатиш - ВМҚ-704-сон 21.08.2019 йил