Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2020 йил 25 майдаги 2020-19-сон қарорига асосан биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахсларни
солиқ органларида
электрон тарзда ҳисобга қўйиш ҳамда ҳисобдан чиқариш мумкин.
Ушбу тизим орқали биржа савдоларида қатнашувчи норезидент юридик шахслар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда
ҳисобга туриш бўйича ариза юборишлари мумкин.
1. Норезидент юридик шахс таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг
давлат тилига таржима қилинган нусхаси (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда);
2. Ваколатли шахснинг фуқаролик паспорти нусхаси;
3. Ваколатли шахснинг норезидент юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончноманинг
ёки бошқа ҳужжатнинг (улар мавжуд бўлган тақдирда) давлат тилига таржима қилинган
нусхаси.
Ҳисобга қўйиш учун берилган ариза 3 (уч) иш куни ичида кўриб чиқилиб қаноатлантирилади ёки камчиликлар мавжуд бўлса, сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади (электрон почта манзилига хабар юборилади).
Норезидент юридик шахслар солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги (СТИР берилганлиги) тўғрисида гувоҳнома электрон почта манзилига автомат тарзда юборилади.