11.10.2024
Мубин Мирзаев: Мақсад ҳамма даромад олаётганлардан солиқ олиш эмас, биринчи ўринда аҳолини расмий иш билан таъминлаб, даромад манбайига эга қилиш. Айрим фаолият турлари билан ўзини ўзи банд қилган фуқаро бўлиб рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланиш мумкин. Улар 100 млн сўмгача даромадларидан солиқдан озод, ушбу суммадан ошса солиқ тўловчи бўлади. |
11.10.2024 Агар хизмат кўрсатиш соҳаси ҳақида гапирадиган бўлсак, иш ўринлари яратиш, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қатор дастурлар қабул қилинган. Улардан бири «20 минг тадбиркор– 500 минг малакали мутахассис». Хизмат кўрсатиш соҳасида 100 дан ортиқ иш ўрни яратилса, уларга қатор имтиёзлар берилади. 10 та иш ўрни яратилса, уларга хам имтиёзлар ҳам беради. Шу боис хизмат кўрсатиш соҳасида иш ўринларини қонунийлаштириш ва уларни солиқ ҳисоботида тўғри акс эттириш энг устувор вазифа ҳисобланади. Шуни тўғри кўрсатса, ушбу имтиёзлардан тўлиқ фойдаланади. |
11.10.2024 Жорий йилнинг 9 октябрь куни "Дебат Холл" медиа марказида «Мен тадбиркорман» мавзусидаги сессия бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев иштирок этди.
Мубин Мирзаев: ЖСТга аъзо бўлгандан кейин импортда ҳам, ички бозорда ҳам ҚҚС бир хил бўлиши ва солиқ имтиёзлари бўлмаслиги керак. Акциз солиғи билан ҳам худди шундай — импорт ва ички бозор ставкалари бир хил бўлиши керак. Бу кичик бизнес учун яхши, чунки у тенг шароит яратади, аммо солиқ имтиёзлари бекор қилиниши туфайли йирик компанияларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўтиш даври 2-3 йил давом этади, шунинг учун ҳамма нарса босқичма-босқич амалга оширилади. |
“ICT WEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “Рақамли ҳукумат: истиқболли режалар ва тўсиқлар” форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Солиқ қўмитаси Раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев иштирок этиб, солиқ органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар, аҳоли ва солиқ органлари ўртасидаги муносабатларни бажаришда мобил иловалар ва сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш борасида яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. |
Депутатлар барқарорлик рейтинги тизимини самарали ташкил этишга қаратилган Қонун лойиҳасини муҳокама қилди 20.08.2024 Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев мажлис кун тартибидаги тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилишини янада самарали ташкил этишга қаратилган Қонун лойиҳасини ўқиб эшиттирди. |
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув01.08.2024 Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар (кластерлар, пахта, ғалла, мева-сабзавот, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа маҳсулот етиштирувчилар) билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мутахассислар ва тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларини тингланди. Учрашувда Солиқ қўмитаси Раиси Ш.Кудбиев ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарияти иштирок этди. |
Экспорт билан шуғулланувчи корхона вакиллари билан учрашув01.08.2024 Жорий йилнинг 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида экспорт билан шуғулланувчи корхона вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мутахассислар ва тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларини тингланди. Учрашувда Солиқ қўмитаси Раиси Ш.Кудбиев иштирок этди. У солиқ тўловчиларга яратилаётган қулайликлар ҳақида, хусусан Soliq мобил иловасида юридик шахслар шахсий кабинетининг мобил версияси – "Солиқ бизнес" хизмати ишга туширилганини маълум қилди. |
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув17.07.2024 Жорий йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мутахассислар ва тадбиркорларнинг соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлари тингланди. Учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирок этди ва тадбиркорларнинг бир қатор таклифларига ўз муносабатини билдирди. Шунингдек тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштиришга қаратилган янгиликлар ҳақида маълумотлар берди. Батафсил |
Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот04.07.2024 2024 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар тингланди. Учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди. |
Бизнес учун жараёнларни осон ва қулай қиламиз04.07.2024 2024 йил 4 июль куни бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашувда Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев бизнес учун жараёнларни осон ва қулайлаштириш учун Солиқ мобил иловасида "Солиқ бизнес" хизмати ишга туширилишини маълум қилди. "Солиқ мобил иловасида "Солиқ бизнес" хизмати ишга туширилади. Бунда FaceID'дан ўтган фойдаланувчилар учун электрон ТТЙ тўлдириш жараёнлари кескин соддалашади." Шерзод Кудбиев, Солиқ қўмитаси Раиси |
Туризм ва транспорт соҳаси вакиллари билан учрашув 02.07.2024 Жорий йилнинг 2 июль куни Президентимизнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида туризм (авиякомпания, туроператор, турфирма, меҳмонхона, гид ва бошқа) ва транспорт соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида учрашув ўтказилди. Унда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди. |
IV Халқаро PLUS-forumda Солиқ қўмитасининг рақамлаштириш бўйича эришган ютуқлари ва истиқбол режалари муҳокама қилинди 12.06.2024 Жорий йилнинг 12 - 13 июнь кунлари Тошкентда “Digital Uzbekistan” IV xalqaro PLUS-forumi бўлиб ўтди. Форумда Солиқ
қўмитаси раисининг ўринбосари Жаҳонгир Абдиев солиқ органларига
ахборот-коммуникация технологиялари тақдимоти билан иштирок этди.
|
Сенатнинг 52-ялпи мажлисида “Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди 18.05.2024 Қонун билан Солиқ кодексига фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар камайтирилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 % (амалдагига нисбатан қарийб 98 %га қисқаради) миқдорида қўлланиллади. Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. |
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди 27.04.2024 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтган йиғилишда Кенгаш аъзолари, Солиқ қўмитаси Раиси Sh.Kudbiyev, палата раиси D.Vaxobov ҳамда бошқа алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди. |
Солиқ тизимида «маҳаллабай» ишлаш - манфаатли ҳамкорлик 23.04.2024 2024 йил 23 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтадиган “Солиқ тизимида «маҳаллабай» ишлаш - манфаатли ҳамкорлик” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб бўтди |
Рақамли маркировка - яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш орқали бозорни тартибга солишга хизмат қилади 22.04.2024 2024 йил 22 апрелда “ИННОПРОМ. Марказий Осиё 2024 халқаро саноат
кўргазмаси доирасида «Маркировка тизими: давлат ва бизнес учун катта маълумотлар»
мавзусида сессия бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Алимжон
Файзибаев иштирок этди. |
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида тўлашга чақирди 15.03.2024 Эслатиб ўтамиз! Солиқ
кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини 15 апрель ва
15-октабрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим. Soliq мобил иловаси
орқали 2024 йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер
солиқлари ҳақида маълумот олиш ҳамда
тўловларни амалга ошириш мумкин. ️Солиқ тўлаш мажбуриятининг
бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган солиқ суммасининг 0,047%
(МБ қайта молиялаш ставкаси — 14% дан 1/300)
миқдорида пеня ҳисобланади. |
Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди02.04.2024 Қонунчилик палатасида Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А.Файзибаев Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ўқиб эшиттирди. |
Очиқ мулоқот: Тадбиркор қўллаб-қувватланади 02.03.2024 Солиқ қўмитаси Раисининг Урганч туманидаги тадбиркорлар билан ноодатий форматда ташкил этилган очиқ мулоқотида тадбиркорлар фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар ижобий ҳал этилди. |
XVI «Ипак йўли» Солиқ форуми очилиш маросими28.02.2024 XVI «Ипак йўли» Солиқ форумининг очилиш маросимида
Халқаро солиқ ва инвестиция маркази (ITIC) президенти Даниел Витт, Иқтисодиёт
ва молия вазири ўринбосари Жасур Каршибаев ҳамда Солиқ қўмитаси раиси
ўринбосари Олимжон Файзибаев иштирок этди. “Умид қиламизки, ушбу форум нафақат мамлакатларимиз солиқ ва молия идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши асос яратади, балки солиқ сиёсати ва инвестициялар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи давлат ва хусусий сектор мутахассислари ҳамкорлигига янги суръат бағишлайди.” Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Олимжон Файзибаев. |
Солиқ қўмитаси Раиси Хоразмда22.02.2024 Солиқ қўмитаси Раиси Ш.Кудбиев маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари фаолияти ҳамда айни йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам равишда ҳудудларга ташриф буюрмоқда. Қўмита Раиси Урганч туманидаги “Оёқ боғ" ҳамда Хива туманидаги «Истиқлол» маҳалласида бўлиб тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний фаолият олиб боришига кўмаклашиш, солиқ базасини кенгайтиш бўйича солиқ инспекторлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. |
Барқарорлик рейтинги: умумий овқатланиш ва савдо соҳаси вакиллари билан учрашув 13.02.2024 «ААА» рейтингдаги тадбиркорларга нисбатан текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ шакллантирилмайди. Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев |
Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятига бағишланган семинар 06.02.2024 “Тадбикорлик рейтинги солиқ хизмати органлари ёндашувини ўзгартиряпти. Илк қадамлардан биттаси бу маълум шартлар (рейтинг) жорий этиш ҳисобига имкониятларни чеклаш, чегаралаш ёки жазолаш эмас, балки юқори рейтингга эришилса қўшимча рағбатлантиришлар пайдо бўлади деган йўлдан юришни бошлаяпмиз. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги фақат рағбатлантиришга асосланган.” Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. |
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги – қулай, ишончли ва шаффоф 31.01.2024 Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини текстиль саноати соҳаси вакилларига етказишга бағишланган бизнес мулоқот …энди солиқ тўловчи қанча узоқ вақт ишласа, қанча кўп одамни иш билан таъминласа, уларнинг барқарорлик рейтинги шунча юқори бўлади ва имкониятлари кенгаяди. Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев |
Солиқ тизими ва солиқчилар фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади22.01.2024 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Буджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади. Шунингдек, солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади. Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган янги тузилма ташкил қилинади. Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари мазкур ўзгаришлар юзасидан "Таҳлилнома" дастурига интервью берди. |
Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув 18.12.2023 Савдо-саноат палатасида Солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев иштирокида бўлиб ўтган мазкур учрашувда тадбиркорларнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашмагани учун жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи муҳокама этилди. |
“2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ва Бюджетнома муҳокамаси 02.11.2023 Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотишда чекланган савдо устамалари бекор қилиниши айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан сунъий равишда солиқ базасини камайтириб кўрсатишни олдини олади ва аҳолига сифатли дори воситаларини реализация қилинишини таъминлайди. Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари M.Мирзаев |
2023
йил 1 январдан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 11.01.2023 Молия ва солиқ соҳасининг
мутахассислари Дилшод Султанов ва Жахонгир Абдиев иштирокида семинар Изоҳ: Семинар Солиқ қўмитасининг YouTube канали орқали жонли
эфирга узатилган |
Ҳар бир тўлов учун нақд ёки картада бўлишидан қатъи назар, истеъмолчи учун чек берилиши керак 03.11.2022 “Ҳар бир тўлов учун нақд ёки картада бўлишидан қатъи назар истеъмолчи учун чек берилиши керак. Шу орқали унга кешбэк тарзида тўлаган тўловининг бир фоиз миқдори қайтиши керак." Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жахонгир Абдиев |
Кудбиев: “ҚҚС тўлашга ўтиш чегарасини ошириш эмас, камайтириш керак”07.09.2022Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Kun.uz'га берган интервюсида қўшилган қиймат солиғига доир айрим саволларга жавоб берди.Батафсил |
“Самарасиз ва алоҳида шахсларга берилган солиқ имтиёзларини бекор қиламиз” – Солиқ қўмитаси масъули имтиёзлар ҳақида 29.04.2022 Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Жаҳонгир Абдиев эксклюзив – алоҳида шахсларга берилган имтиёз Солиқ қўмитаси биринчи эътибор қаратадиган масаласи экани ҳақида гапирди. |
МУТЛАҚО ЯНГИ СОЛИҚ ТИЗИМИ ЯРАТИЛДИ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод КУДБИЕВнинг кейинги йилларда солиқ соҳасини рақамлаштириш борасида тизимда рўй берган янгиланишлар моҳияти ва уларнинг солиқ маъмурчилигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида "Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири билан суҳбати