Аввалроқ юқори ликвидли товарларга қатъий ўлчов бирликлари бириктирилган эди.
Солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида ўтказилган тезкор сўровнома натижалари шуни кўрсатадики, бензин, дизел ёқилғиси ва пропанни реализация қилиш жараёни ўзига хос хусусиятларга эга.
Шу муносабат билан юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида Солиқ қўмитасида ёқилғи сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув якунлари бўйича АЁҚШларга бензин, дизел ёқилғиси ва пропанни ЭҲФда реализация қилишда ўлчов бирлиги сифатида "литр"дан фойдаланиш имконияти берилди.