Мамлакат: Ўзбекистон Республикаси
Лойиҳа номи: Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш
Кредит номи: IDA 6912-UZ
Топшириқ номи: “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш лойиҳаси”нинг 2022-2026 молиявий йиллар учун молиявий ҳисоботи Аудити.
Кредит рақами: STC/LCS/2024/01
Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банки иштирокидаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳаси харажатларига маблағ ажратилди ва улардан бир қисми консалтинг хизматларига йўналтирилмоқда.
Консалтинг хизматлари Лойиҳанинг молиявий ҳисоботлари (харажатлар хисоботи) бўйича
2022-йил 1-июлдан 2026-йил 31-декабргача бўлган даврлар учун хулоса билдириш имконини берадиган аудитни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси тегишли консалтинг фирмаларни (Консултантлар) хизматлар кўрсатишга қизиқиш билдириш учун таклиф қилади. Консалтинг фирмалар хизматларни бажариш учун тегишли малака ва тажрибага эга эканлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари керак.
Қисқа рўйхатга кириш учун мезонлар:
1. Аудит бўйича консалтинг фирманинг умумий тажрибаси, камида 5 йил.
2. Халқаро молия институти томонидан молиялаштирилган лойиҳа молиявий ҳисоботининг аудити бўйича охирги уч йил давомида тузилган шартномалар, камида 3 та шартнома.
3. Аудит бўйича консалтинг фирмада 3 та сертификатланган доимий аудиторларнинг мавжудлиги.
Қизиқиш билдирган консалтинг фирмалар эътиборини Жаҳон банки кўрсатмаларининг
1.19-бандига қаратади: Жаҳон банки қарз олувчилари томонидан 2011 йил январдаги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредитлари ва Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитлари ва грантлари бўйича консултантларни танлаш ва ёллаш (2014 йил июль ойида қайта кўриб чиқилган) ("Консултантлар учун кўлланма"), бунда Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашуви сиёсатини белгилаб беради.
Аудит бўйича консалтинг фирма, Консултант йўриқномасига кўра енг кам нархни танлаш усулига мувофиқ танланади.
Қўшимча маълумотни қуйидаги манзил бўйича иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача (махаллий вақт билан) олишингиз мумкин.
Қизиқиш билдирган консалтинг фирмалар ўз маълумотларини ёзма шакилда куйидаги манзилга (шахсан ёки почта орқали) 2024 йил 3 майгача етказишлари керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитаси
Манзил: Тошкент шаҳри, Муқумий кўчаси 166, 4-этаж, 420-хона.
Кимни номига: Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевга
Тел: +99871 202-32-32 (ички: 480 ёки 482)
Тел: +99890 9085830
Электрон манзил: piu.2022stc@gmail.com
“Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш лойиҳаси”ни амалга ошириш гуруҳи