ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКAСИ СОЛИҚ ХИЗМAТИ ОРГAНЛAРИДA ЖИСМОНИЙ ВA ЮРИДИК ШAХСЛAРНИНГ
МУРОЖAAТЛAРИ БИЛAН ИШЛAШ
Солиқ хизмати
органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш Ўзбекистон
Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сонли қарори
билан тасдиқланган «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва
юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Намунавий низом»,
2016 йил 27 октябрдаги «Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва
туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан
жавобгарлиги тўғрисида»ги 366-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Мурожаатлар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
·
ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда
ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
·
таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларини ўз
ичига олган мурожаат;
·
шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни
ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;
·
аноним мурожаат – жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг
яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг
жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар
ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган, шунингдек, имзо (электрон рақамли имзо)
билан тасдиқланмаган мурожаат;
·
мурожаатнинг дубликати – айнан бир жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати
нусхаси;
·
такрорий мурожаат – аввалги мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарор
юзасидан шикоят қилинган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилган, шунингдек,
агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида
белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги мурожаат ўз вақтида кўриб
чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир жисмоний ёки юридик шахсдан
келиб тушган мурожаат;
·
электрон мурожаат – электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон
ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга
бўлган электрон ҳужжат шаклидаги мурожаат;
Мурожаатлар оғзаки ёки
ёзма ёхуд электрон шаклда, давлат тилида ёки бошқа тилларда берилиши мумкин.
Мурожаатлар ариза,
таклиф ва шикоят тарзида бўлиши, жисмоний ва юридик шахслар якка тартибда ёки
жамоа бўлиб мурожаат этишлари мумкин.
Жисмоний шахснинг
мурожаатида унинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги
маълумотлар ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Юридик шахснинг
мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили)
тўғрисидаги маълумотлар ва мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ёзма мурожаат мурожаат
қилувчи жисмоний шахснинг имзоси мурожат қилувчи юридик шахс раҳбарининг ёхуд
ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Жисмоний шахснинг
ёзма мурожаатини мурожаат қилувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган
тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг
фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.
Солиқ хизмати
органларига келиб тушган мурожаатлар «Электрон ҳужжат алмашиш»
автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби
Солиқ хизмати
органларида мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун
юбориш, шунингдек, кўриб чиқилишини назорат қилиш мурожаатлар билан ишлаш учун
масъул бўлган таркибий бўлинмаси ёки масъул ходими томонидан амалга оширилади.
Оғзаки мурожаатлар
билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари давлат солиқ
хизмати органлари раҳбарлари ёки мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинманинг
раҳбари, шунингдек, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул
ходимлари томонидан қабул қилинади.
Рўйхатга олинган
мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай давлат солиқ
хизмати органлари раҳбарларига киритилади, у масъул бўлинмани белгилаган ҳолда
мурожаатни кўриб чиқиш бўйича резолюцияни (топшириқномани) қўяди.
Резолюция
(топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мурожаатлар билан
ишлаш бўйича бўлинма мурожаатни ижро этувчи сифатида белгиланган таркибий
бўлинмага имзо қўйдирган ҳолда беради.
Қўйилган масалаларни
ҳал этиш давлат солиқ хизмати органларининг ваколати доирасига кирмайдиган
мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органи раҳбари
томонидан имзоланган хат билан тегишли органларга юборилади, бу ҳақда мурожаат
қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.
Aгар мурожаатларда
уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса,
беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат
қилувчиларга қайтарилади.
Қуйи давлат солиқ
хизмати органлари томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар келиб
тушган кундан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай давлат солиқ хизмати
органининг раҳбари ёки унинг ўринбосарларидан бири томонидан имзоланган
топшириқ билан бирга юборилиши, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон
шаклда хабар берилиши керак.
Aгар мурожаатда
жойнинг ўзида ўрганишни талаб этувчи ҳолат баён қилинган бўлса, шунингдек,
бошқа зарур ҳолларда мурожаат жойнинг ўзида кўриб чиқилиши мумкин. Мурожаатни
жойнинг ўзида кўриб чиқиш давлат солиқ хизмати органи раҳбарининг топшириғи ёки
унинг розилиги билан амалга оширилади.
Мурожаатни мурожаат
қилган ёки бошқа шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаганда,
улар давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши
мумкин. Чақирилган мурожаат этувчи келмаган тақдирда муаллифга мурожаатни унинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб юборилади.
Aгар мурожаатда ўртага
қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъэктлар фаолиятига дахлдор бўлса,
уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун давлат солиқ
хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади.
Мурожаатларни кўриб
чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тегишли қарор
қабул қилинади, бу ҳақда дарҳол ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилувчига
хабар берилади.
Мурожаатни
қониқтирмасдан қолдириш тўғрисидаги қарорни Давлат солиқ қўмитасида – раис,
унинг ўринбосарлари; давлат солиқ бошқармаларида – бошлиқ, унинг ўринбосарлари;
давлат солиқ инспекциясида – бошлиқ; тизим муассаса ва ташкилотларида –
уларнинг раҳбарлари қабул қилади.
Мурожаатга жавоб
хатида мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки
тасдиқловчи аниқ асослар (заруриятга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига
ҳаволалар қилинган ҳолда) бўлиши керак.
Мурожаатга жавоб хати
давлат солиқ хизмати органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Мурожаатларга жавоб хати мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади.
Мурожаат, унда
кўтарилган барча масалалар Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат
қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда кўриб чиқилган ҳисобланади.
Мурожаат қилувчига
жавоб юборилган кун мурожаатни кўриб чиқиш тугалланган кун ҳисобланади. Оралиқ
жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар ижродан ёки назоратдан
олинмайди.
Мурожаатларни кўриб
чиқиш муддатлари
Aриза ёки шикоят
масалани мазмуни бўйича ҳал этиши шарт бўлган давлат солиқ хизмати органига
келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки)
текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган
муддатда кўриб чиқилади.
Aриза ва шикоятларни
кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа
чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари
тегишли давлат солиқ хизмати органи раҳбари томонидан, истисно тариқасида, кўпи
билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф давлат солиқ
хизмати органига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб
чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда
таклифларни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кун муддатда ёзма шаклда
хабар қилинади.
Aйрим ҳолларда давлат
солиқ хизмати органининг раҳбари ёки унинг ўринбосарлари мурожаатларни кўриб
чиқиш муддатларини қисқартириши мумкин.
Мурожаатлар билан
ишлаш муддатлари улар давлат солиқ хизмати органига келиб тушган кундан бошлаб
ҳисобланади. Aгар тегишли муддатнинг охирги куни дам олиш ва байрам кунларига тўғри
келса, навбатдаги иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.
Мурожаатларни кўрмай
қолдириш
Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
·
аноним мурожаатлар;
·
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар,
уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
·
Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
Мурожаатни аноним деб
эътироф этиш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма ёки мурожаатни кўриб
чиқувчи таркибий бўлинма томонидан амалга оширилади.
Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш
Солиқ хизмати
органларида белгиланган кун ва соатларда жисмоний шахслар ҳамда юридик
шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.
Жисмоний шахслар ва
юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш давлат солиқ хизмати органи раҳбари
ёки бошқа ваколатли шахс томонидан амалга оширилади.
Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва давлат солиқ хизмати органларининг мажбуриятлари
Мурожаат солиқ хизмати
органлари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаат кўриб
чиқилишининг бориши ҳақида ахборот олиш, шахсан важларини баён этиш ва
тушунтиришлар бериш, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда уни кўриб чиқиш натижалари
билан танишиш, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан
сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш
Мурожаатлар билан
ишлаш бўйича бўлинма таркибий бўлинмалар томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини
доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида
зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради.
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик
Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда
рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд
электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик
шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул
қилинган қарорнинг бажарилишини таъминланмаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий
ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни
уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги
муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб
қилиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансоларликка йўл қўйиш, шунингдек, жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача
тарзда бузиш тегишлича маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб
бўлади.
Солиқ қўмитасининг
2019 йил 10 апрелдаги 84-сонли буйруғи билан «Ўзбекистон Республикаси
давлат солиқ хизмати органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом» тасдиқланган.
«Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ЎРҚ-445-сон 11.09.2017
йил
Давлат
органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги
Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида ВМҚ-341 07.05.2018 йил