Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5252-сонли қарори билан белгиланган давлат дастурида иштирок этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар)

 

1. Умумий қоидалар:

1.1. Мазкур Қоидалар харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини аҳолига қайтариш бўйича давлат дастурида қатнашиш шарти ва тартибини белгилайди.

Дастурда рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб иштирокчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан муносабатга киришади, мазкур Қоидаларни тўлиқ ва сўзсиз қабул қилади, уни бажариш мажбуриятини олади ва ушбу Қоидаларга мувофиқ харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир фоизини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

1.2. Харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш иштирокчининг банк картаси орқали Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

1.3 Харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисми тўлови Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган ваколатли банк орқали солиқ органларининг мобиль иловасида онлайн-касса техникаси чеки рўйхатдан ўтказилган ойдан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасигача амалга оширилади.

1.4. Ваколатли банк дастур иштирокчисига қайтариладиган сумманинг 0,7 фоизи миқдорида хизмат ҳақи (комиссия) олади.

 

2. Терминлар ва тушунчалар:

дастур иштирокчиси – Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси, шунингдек, фуқаролиги йўқ шахслар;

солиқ органларининг мобиль иловаси - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг юридик ва жисмоний шахслар билан солиқ органларининг ахборот алмашуви (коммуникациялар) учун мўлжалланган дастурий таъминоти;

дастур – мақсади савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида солиқ қонунчилигига риоя этилиши бўйича жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш ҳисобланган, солиқ органларининг мобиль иловасида рўйхатга олинган онлайн-касса техникаси чеки асосида дастур иштирокчисига харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини тўлаш йўли билан амалга ошириладиган давлат ва аҳоли муносабатлари;

шубҳали харидорлар реестри – қайтариш ҳуқуқини олган ва (ёки) бошқа жисмоний шахсга тегишли онлайн-касса техникаси чекини унинг рухсатисиз бевосита товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш учун эгаллаган ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этган, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқидан фойдаланиши чекланадиган жисмоний шахслар рўйхати.

 

3. Дастурда рўйхатдан ўтиш:

3.1. Дастурда қатнашиш ихтиёрий ҳисобланади.

3.2. Дастурда қатнашиш учун солиқ органларининг мобиль иловасида онлайн-касса техникаси чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисининг қуйидаги мажбурий реквизитларини тўлдириш орқали рўйхатдан ўтказиш лозим:

мобиль телефон рақами;

банк картаси рақами.

3.3. Солиқ органлари чекни рўйхатдан ўтказган шахсни идентификациялаш мақсадида харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш учун махсус мобиль иловалар орқали онлайн-касса техникаси чекини рўйхатга олишни амалга оширишда жисмоний шахсдан ўзининг шахсий индентификация рақамини кўрсатишни сўраши мумкин.

3.4. Мобиль иловада онлайн-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахс унинг мобиль телефон рақамини солиқ органлари мобиль иловасида кўрсатиш ва у ҳақдаги маълумотларни онлайн-касса чекини рўйхатга олишни амалга оширувчи бошқа шахсга тақдим этиш шартига розилик билдиради.

 

4. Дастурда қатнашиш шартлари:

4.1. Дастур қатнашчиси солиқ органлари мобиль иловасида онлайн-касса техникаси чекини берилган санасидан ўн календарь кунидан кўп вақт ўтмасдан рўйхатдан ўтказиши мумкин.

4.2. Солиқ органларининг мобиль иловасида қуйидаги фискал белгиси бор онлайн-касса техникаси чеклари рўйхатга олинмайди:

аввал рўйхатдан ўтказилган ёки харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш амалга оширилган;

автомобиллар, авиа ва темирйўл чипталари харид қилиниши, коммунал ва алоқа хизмати тўловлари, шунингдек, бошқа хизматлар натижасида олинган;

шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар.

4.3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолатларда харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтаришни бутунлай ёки қисман рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга:

товарлар (хизматлар) сотилган ва жисмоний шахсга онлайн-касса техникаси чеки берилган даврда сотувчи томонидан солиқ органларига товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги, солиқ тўловчи томонидан қўшилган қиймат солиғи ва (ёки) акциз солиғи тўланмаганлиги, солиқ тўловчи томонидан айланмадан тўланадиган солиқ тўланмаганлиги;

солиқ органларида мавжуд аҳоли билан ҳисоб-китоблар ва бошқа хабарлар онлайн тарзда келиб тушувчи маълумотлар асосида товарлар (хизматлар)ни сотиш ва сотиб олишда харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтаришга йўналтирилган ҳуқуқбузарликларни содир этиш аломатлари аниқланганлиги;

онлайн-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар;

сотувчи томонидан харид номенклатурасида кўрсатилмаган товарларнинг сотилиши ёки уларнинг миқдори сотувчи томонидан харид қилинган товарлар миқдоридан ошиши;

онлайн-касса техникаси чекларида идентификация коди ва штрих-кодларнинг нотўғри акс этиши ёки уларда солиқ органлари маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган идентификация коди ва штрих-кодларнинг акс этиши аниқланганлиги;

товарлар (хизматлар) сотувчисида солиқ қарздорлиги мавжудлиги;

солиқ органлари ахборот тизимларида жисмоний шахслар томонидан рўйхатдан ўтказилган онлайн-касса техникаси чеклари ҳақида маълумотлар йўқлиги;

товарлар (хизматлар) сотувчиси томонидан ўзининг солиқ ҳисоботида товарлар (хизматлар) сотишдан олинган даромадлар суммасида жисмоний шахсларнинг рўйхатдан ўтказилган онлайн-касса техникаси чеклари улуши акс эттирилмаслиги.

4.4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси солиқ органлари мобиль иловасида онлайн-касса техникаси чекларини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслардан реал харидлар қилинганининг тасдиғини сўраш, шунингдек, харидлар қилинмагани бўйича шубҳалар мавжудлигида товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтаришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

4.5. Агар жисмоний шахс махсус мобиль иловада онлайн-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказишни амалга оширишда мазкур онлайн-касса техникаси чеки солиқ органлари мобиль иловасида бошқа шахс томонидан рўйхатдан ўтказилганини аниқласа кўрсатилган жисмоний шахс махсус мобиль иловада онлайн-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган шахс фойдасига харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқини рад этиш ёки мазкур шахс харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш учун онлайн-касса техникаси чекига эгалик қилиш ва (ёки) ҳуқуқбузарлик содир этилгани хусусида шикоят қолдириш ҳуқуқига эга.

Товарар (хизматлар) харидини амалга оширган ва бошқа шахс томонидан харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш ҳуқуқини берувчи шундай чек олингани муносабати махсус мобиль иловада онлайн-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказа олмаган жисмоний шахс қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Агар жисмоний шахс шикояти солиқ органларининг мобиль иловасида махсус мобиль иловада онлайн-касса техникаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга тўлов амалга оширилгунча қолдирилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси жисмоний шахсга харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтаришни тўхтади.

Бундай ҳолатда товарлар (хизматлар) харидининг қайтариладиган қисми бўйича тўлов товарлар (хизматлар) харид қилингани ва онлайн-касса техникаси чеки олингани тақдим этилган ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар асосида факт тасдиқланган жисмоний шахсга нисбатан амалга оширилади.

Товарлар (хизматлар) харид қилингани ва онлайн-касса техникаси чеки олингани фактини аниқлаш имконсиз деб ҳисобланган тақдирда харид қилинган товарлар (хизматлар) нархининг бир қисмини қайтариш суд қарори асосида ҳал этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5252-сонли қарори билан белгиланган давлат дастурида иштирок этиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар)

1. Умумий қоидалар:

1.1. Ушбу Қоидалар солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида хабар берган жисмоинй шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш бўйича давлат дастурида иштирок этиш қоидалари ва шартларини белгилайди.

Дастурда рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб иштирокчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан муносабатга киришади, мазкур Қоидаларни тўлиқ ва сўзсиз қабул қилади, уни бажариш мажбуриятини олади ва солиқ органларига солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида маълум қилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган солиқ ҳуқуқбузарликлари учун белгиланган жариманинг йигирма фоизи миқдорида пул мукофоти олишга ҳақли.

1.2. Солиқ ҳуқуқбузарликлари фактлари аниқланганлиги учун пул мукофоти билан рағбатлантириш иштирокчининг банк картаси орқали Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

1.3 . Солиқ ҳуқуқбузарликлари фактлари аниқланганлиги учун пул мукофоти билан рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган ваколатли банк орқали амалга оширилади.

1.4. Ваколатли банк дастур иштирокчисига қайтариладиган сумманинг 0,7 фоизи миқдорида хизмат ҳақи (комиссия) олади.

 

2. Терминлар ва тушунчалар:

дастур иштирокчиси – Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси, шунингдек, фуқаролиги йўқ шахслар;

солиқ органларининг “Soliq_hamkor” ахборот тизимиЎзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг cолиқ қонунчилиги бузилишига қарши курашиш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар билан солиқ органларининг ахборот алмашуви (коммуникациялар) учун мўлжалланган дастурий таъминоти;

дастур Cолиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш мақсадида, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида солиқ органларига хабар берганлик учун дастур иштирокчисига пул мукофоти тўлаш орқали амалга ошириладиган давлат ва аҳоли ўртасидаги муносабатлар.


3. Дастурда рўйхатдан ўтиш

3.1. Дастурда иштирок этиш ихтиёрий ҳисобланади.

3.2. Дастурда иштирок этиш учун солиқ органларини аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида хабардор қилиш зарур. Солиқ органларини солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланганлиги тўғрисида хабардор қилиш солиқ органларининг “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда амалга оширилади:

содир этилган солиқ ҳуқуқбузарлиги;

солиқ ҳуқуқбузарлиги содир этган хўжалик субъектининг жойлашув жойи;

3.3. Дастур иштирокчиси солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланганлиги тўғрисида солиқ органларини хабардор қилганда солиқ органларининг “Soliq hamkor” ахборот тизимида қуйидаги маълумотларни кўрсатади:

мобил телефон рақами;

банк картаси рақами.

Аниқланган солиқ ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиш ва пул мукофотларини олиш мақсадида солиқ хизмати органларининг “Soliq hamkor” ахборот тизимида дастур иштирокчисини аниқлаш ва ҳисобга олиш солиқ органларининг “Soliq hamkor” ахборот тизимида кўрсатилган дастур иштирокчисининг мобил телефон рақамига келиб тушган регистрация кодини киритиш орқали амалга оширилади.

3.4. Пул мукофотини олиш учун аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида солиқ органларига хабар бериш дастури иштирокчисини аниқлаш мақсадида солиқ органлари улардан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини солиқ органларининг “Soliq hamkor” ахборот тизимида кўрсатишни талаб қилиши мумкин..

3.5. Маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органлари дастур иштирокчисининг аниқланган солиқ ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисидаги хабарини кўриб чиқмаслиги мумкин.



4. Дастурда иштирок этиш шартлари

Битта хўжалик юритувчи субъект бўйича дастурнинг бир нечта иштирокчиларидан аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарномалар олинган тақдирда, солиқ органлари томонидан кўриб чиқилиши ва бир марталик пул мукофотини тўлаш фақат солиқ органларининг ахборот тизимида навбатда биринчи бўлиб тан олинган ва аниқланган дастур иштирокчисининг хабарномасига нисбатан амалга оширилади.

4.2. пул мукофотини олиш рад рад этилган тақдирда, солиқ органларининг “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланганлиги тўғрисида хабар берган дастур иштирокчиси бу ҳақда кўрсатиб ўтади.

4.3. Солиқ органларига атайин (қасддан) ёлғон маълумот берган дастур иштирокчиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

4.4. Солиқ органлари солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган дастур иштирокчисидан товарларнинг фотосурати, тўлов терминали квитанцияси кўринишида ва бошқа йўллар билан ҳақиқий харидлари тўғрисидаги мукофотни тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиб олишга, шунингдек, агар у харидни амалга оширмаганлиги ҳақида шубҳалар мавжуд бўлса, ундан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш учун асослар етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

4.5. Агар дастур иштирокчиси томонидан тақдим этилган маълумотлар ҳаққоний бўлса ва солиқ органининг ёки суднинг айбдор шахсга нисбатан жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган бўлса, рағбатлантириш амалга оширилади.

4.6. Дастур иштирокчилари назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузганлик, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширганлик ёки пасайтирганлик, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлик ёки маркировка мавжуд эмаслиги, шунмингдек, савдо ва хизмат кўрсатишни амалга оширнинг бошқа қоидалари бузилганлик ҳолати аниқланганлиги тўғрисида солиқ органларига хабар бергани учун пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

4.7.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси айбдор шахс томонидан жарима тўланганидан ёки солиқ органи ёхуд суднинг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай дастур иштирокчисиган пул мукофоти сифатида тўланиши лозим бўлган суммани ваколатли банкда очилган ҳисоб рақамига ўтказади. 

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг