Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар
Солиқ солиш объектлари
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;
2) қурилиши тугалланмаган объектлар;
3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач.
(Солиқ кодексининг 411-моддаси)
Солиқ базаси
1) Бино ва иншоотлар;
2) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансда кейинчалик сотиш учун кўрсатилган, фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтган кўчмас мулк объектлари;
3) Тўлиқ амортизация қилинган бинонинг қайта баҳоланган (бозор) қиймати;
4) Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;
5) Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
6) Консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
(Солиқ кодексининг 412-моддаси)
Солиқ ставкаси
1) Базавий ставка 2%;
2) қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 4 фоиз миқдорида;
3) Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар ҳамда консервация қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларига 0,2 фоиз миқдорда белгиланади.
(Солиқ кодексининг 415-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 416-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Жорий тўловлар бўйича маълумотнома
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил этилганлар эса, рўйхатдан ўтган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Ҳисоб-китоблар
Йил якуни буйича бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади, кейинги йилнинг 15 февраль кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Тўлов муддати
Ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, уар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчилар.
(Солиқ кодексининг 425-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалар.
(Солиқ кодексининг 426-моддаси)
Солиқ базаси
Ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони.
(Солиқ кодексининг 427-моддаси)
Солиқ ставкаси
Ер майдони хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 1 гектар учун белгиланган солиқ суммаси.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун эса – 1 гектар учун солиқ ставкалари норматив қийматга нисбатан 0,95 фоиз миқдорда. .
(Солиқ кодексининг 429-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 430-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Ҳисобот йилининг 10 январига қадар.
(Солиқ кодексининг 431-моддаси)
Тўлов муддати
1) Кичик корхоналар тўртдан бир қисми миқдорида ҳар чорак биринчи ойининг
10-санасигача.
2) бошқалар ўн иккидан бир қисми миқдорида,
ҳар ойнинг 10-санасигача
3) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик
солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
(Солиқ кодексининг 432-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Солиқ солиш объектлари
Ҳисобод давридаги жами даромад .
(Солиқ кодексининг 463-моддаси)
Солиқ базаси
Ҳисоблаб чиқарилган жами даромад
(Солиқ кодексининг 464-моддаси)
Солиқ ставкаси
Умумий солиқ ставкаси 4%
Фаолият турларидан келиб чиқиб белгиланади
(Солиқ кодексининг 467-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври
Йил чораги ҳисобот даври
(Солиқ кодексининг 469-моддалари)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Йилнинг ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
15 февраль кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 470-моддаси)
Тўлов муддати
Йилнинг ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги
ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари
бўйича 15 февраль кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 470-моддаси)