Солиқ хизмати органларида турли байрамлар муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида спорт мусобақалари ва бошқа маданий тадбирлар ўтказиш ўзига хос анъанага айланган.
«15 май – Халқаро оила куни» арафасида ташкил этилган спорт мусобақаси ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бўлди.
«15 май – Халқаро оила куни» муносабати билан жорий йилнинг 13 май куни солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган ходимларнинг оилавий жуфтлик жамоалари ўртасида спортнинг стол тенниси туридан мусобақа ўтказилди.
«Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» шиори остида ташкил этилган мусобада солиқ хизмати органларида фаолият юритаётган ходимлар фарзандлари ва ота-оналари билан иштирок этишди.
Қизғин беллашувлар натижасига кўра Нурматовлар оиласи 1-ўринни, Элмуродовлар оиласи 2-ўринни ва Анаркуловлар оиласи 3-ўринни эгаллади.
Ғолибларга Солиқ қўмитаси раҳбарияти ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати