Ҳудудий
органлар

Солиқ қўмитаси

Марказий аппарат

...
  • Тошкент шаҳар, А.Қодирий кўчаси 13а-уй
  • (71) 244-98-98 ишонч телефони
    (71) 244-98-98 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • org@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Андижон вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Andijon shahar, Oltinkoʻl koʻchasi, 1-uy
  • (74) 223-95-23 ишонч телефони
    (74) 223-95-23 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • andijon@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Бухоро вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчаси, 14-уй
  • (65) 221-26-89 ишонч телефони
    (65) 221-26-89 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • buxoro@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Жиззах вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй
  • 72 222-07-00 ишонч телефони
    72 222-07-00 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Jizzax@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қашқадарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Qarshi shahar, Islom Karimov ko‘chasi, 805-uy
  • (75) 225-10-82 ишонч телефони
    (75) 225-10-82 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qashqadaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Навоий вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Навоий шаҳар, Навоий кўчаси, 27-б уй
  • (79) 223-53-71 ишонч телефони
    (79) 223-53-71 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Navoiy@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Наманган вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Namangan shahar, Marg'ilon ko'chasi 14-uy
  • (69) 227-91-96 ишонч телефони
    (69) 227-91-96 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Namangan@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Самарқанд вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 85 А-уй
  • 55 704-06-16 ишонч телефони
    55 704-06-16 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Samarqand@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сурхондарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Термиз шаҳар, М.Каҳҳор кўчаси, 23-уй
  • (0-376)-223-50-74 ишонч телефони
    (0-376)-223-50-74 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Surxondaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Сирдарё вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Гулистон шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 41-уй
  • (67) 235-03-42 ишонч телефони
    (67) 235-03-42 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • sirdaryo@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент шаҳар

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4 А-уй
  • (71) 244-54-86 ишонч телефони
    (71) 244-54-86 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Тошкент вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 79-а-уй
  • (78) 150-49-56 ишонч телефони
    (78) 150-49-56 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Toshkent_vil@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Фарғона вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 31-уй
  • (73) 241-70-61 ишонч телефони
    (73) 241-70-61 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • fargona@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Хоразм вилояти

Солиқ бошқармаси

...
  • Урганч шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 124-уй
  • (62) 223-10-10 ишонч телефони
    (62) 223-10-10 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • xorazm@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Қорақалпоғистон Респ.

Солиқ бошқармаси

...
  • Нукус шахар. Т.Қайпбергенов кўчаси, 23-уй
  • (61) 222-00-33 ишонч телефони
    (61) 222-00-33 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Qoraqalpogiston@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Ҳудудлараро инспекцияси

Солиқ бошқармаси

...
  • Тошкент шаҳри, Хадра мавзеси, Алишер Навоий кўчаси, 16-Б
  • 71 202-21-04 ишонч телефони
    71 202-21-04 Факс
  • Иш вақти : 9:00 - 18:00
    Тушлик : 13:00 - 14:00
    Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • mri@soliq.uz
Саҳифага ўтиш

Раис маслаҳатчиси

Бошлиқ: Нарзиев Йигитали Шодмонович
Телефон: 71 244-98-37
Факс: 71 244-98-37
E-mail: yigitali.narziev@soliq.uz



Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

Бошлиқ: Вакант
Телефон: 71 244-98-09 (01355)
Факс: 71 244-98-09
E-mail: -

маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, шу жумладан, «Ўзбек тили байрами куни»ни нишонлаш бўйича маданий-маърифий ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

иш юритиш ҳужжатларининг давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида юритилиши борасида амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва бу борада аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;

ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этиш;

давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритиш. 

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича раис маслаҳатчиси

Бошлиқ: Вакант
Телефон: -
Факс: -
E-mail: -

солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш;

солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатиш соҳасида:

ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

маълумотлар узатиш корпоратив тармоғи эксплуатациясини ташкил этиш;

дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича шунингдек, таркибий тузилмалар томонидан тақдим этилган бизнес талаблар асосида техник топшириқларни ишлаб чиқиш;

дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва такомиллаштириш;

давлат солиқ хизмати органларида инновацияларни жорий этиш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг солиқ хизматлари билан ахборот технологиялари йўналиши бўйича ҳамкорликни ташкил қилиш. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини таъминлаш;

Қўмита Раисига интерактив ахборот хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифлар киритиш;

давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Бюджет даромадларини прогнозлаштириш департаменти

Бошлиқ: Джуманиязов Маркс Қуранбаевич
Телефон: 71 244-97-15
Факс: 71 244-97-15
E-mail: marks.djumaniyazov@soliq.uz

Давлат солиқ хизмати органларида Давлат бюджетига тушумларни прогнозлаштириш бўйича ягона услубини ишлаб чиқиш.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумларни прогнозлаштириш.

Давлат бюджети даромадлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминланишини назорат ва таҳлил қилиш.

Солиқ тўловлари ва тушумлари статистикасини олиб бориш.

Ортиқча тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳисобини юритиш.

Солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларини тўғри ва тўлиқ юритилишини таъминлаш.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумларни прогнозлаштириш механизми ва дастурий маҳсулини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

Ҳисобот даврида (ой, чорак, йил) бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига кутилаётган тушумларни ҳисоб-китоб қилиш ва прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаслик хавфини олдини олиш учун тегишли тузилмаларга топшириқлар чиқариш.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали тушумларни кўпайтириш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Молия вазирлиги билан ҳамкорликда тушумлар ҳисобининг Давлат бюджети даромадлар таснифига мос юритилишини таъминлаш.

Давлат реестридан чиқарилган корхоналарнинг солиқ қарзлари ёки ортиқча тўловларини қисқартириш борасида бошқа тузилмаларни жалб қилган ҳолда бартараф қилинишини таъминлаш.

Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ юритилишини таъминлаш.

Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти

Бошлиқ: Қурбанов Зиёдаддин Рахимович
Телефон: 71 244-98-87
Факс: 71 244-98-87
E-mail: ziyodaddin.kurbanov@soliq.uz

Юридик шахсларни ҳисобини юритиш, солиқ объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш.

Юридик шахсларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, ҳисоботларни тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатиш.

Хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва такомиллаштириб бориш.

Юридик шахсларга хизмат кўрсатишни амалга ошириш доирасида ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари томонидан бажариладиган ишларни ташкиллаштириш, назорат қилиш ва ушбу йўналишда ягона сиёсат тизимини жорий қилиш.

Давлат солиқ хизмати органларини хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, солиқ тўловчиларга сифатли хизматлар кўрсатиш юзасидан меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажариши ва уларнинг қониқиш даражасини оширишни таъминлаш.

Давлат солиқ хизмати органларида юридик шахсларни рўйхатга олинишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш.

Солиқ тўловчиларнинг солиқ солиш тартибини белгилаш ва уларга тегишли шахсий карточкалар очилиши таъминлаш.

Солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган электрон ва қоғоз шаклидаги солиқ ва молиявий ҳисоботларини, аудиторлик хулосаларини қабул қилиб олиш ва маълумотлар базасига киритилишини таъминлаш.

Солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган ёки муддатида тақдим этмаган, шунингдек, қайд этилган манзилда бўлмаган юридик шахсларнинг банкдаги ҳисоб рақамларини тўхтатиб туриш, чораларини кўриш ҳамда тегишли таркибий тузилма томонидан уларнинг масъулларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилишини назорат қилиш.

Юридик шахсларнинг норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига, бўш турган биноларига, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига қонунчиликда белгиланган тартибда солиқларни ҳисобланишини таъминлаш.

Солиқ тўлашдан қасддан бўйин товламаган, лекин солиқ мажбуриятини бажариш муддати ўтган хўжалик юритувчи субъектларни мажбуриятларини бажариш юзасидан эслатиш орқали хизматлар кўрсатиш.

Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотларидан давлат божларининг ҳисоб-китоблари тақдим этилишини ва уларнинг ҳисобини юритилишини таъминлаш.

Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш мақсадида маркшейдерлик хизмати кўрсатувчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда мониторинг ўтказиб бориш ва ҳисобини юритиш.

Маркшейдерлик хулосаларидаги маълумотлар корхоналар ҳисоботидаги маълумотларга мос келишини назорат қилиш учун маълумотларни камерал назоратни амалга оширувчи тузилмага ўтказиш, бюджет ва мақсадли жамғармаларга қўшимча ҳисобланган ва ундирилган маблағлар ҳисобини юритиш.

Солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларини соддалаштириш, уларни тўлдирилишида йўл қўйилаётган камчиликларни автоматик кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш орқали солиқ тўловчиларга қулай шароит яратиш ва уларга белгиланган солиқ мажбуриятларини бажаришларида амалий ёрдам кўрсатиш.

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида хорижий тажрибаларни жорий этиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш учун юридик шахсларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш орқали уларнинг солиқ мажбуриятларини ихтиёрий бажаришлари учун шарт-шароит яратилишини таъминлаш.

Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш департаменти

Бошлиқ: Бабаев Фаррух Мансурович
Телефон: 71-244-97-89
Факс: 71-244-97-89
E-mail: farrux.babayev@soliq.uz

  • Давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Қўмита таркибидаги давлат унитар корхоналари ва таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотлар деб аталади) давлат молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.
  • Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотларда солиқ қонунчилиги назоратини ташкил этилиши ва функционал вазифаларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.
  • Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотларда ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган хато ва камчиликларни тўлиқ бартараф этилиши ва такроран йўл қўйилмаслиги юзасидан таклифлар киритиш.

  • Ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича харажатлар сметалари ижроси юзасидан тафтишни амалга ошириш.
  • Зарур ҳолларда Қўмита раҳбариятининг алоҳида кўрсатмаси ёки топшириғига асосан Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини навбатдан ташқари тафтишдан ўтказиш.
  • Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан таҳлиллар ўтказиб бориш.
  • Ходимлар томонидан функционал мажбуриятлар қай даражада ижро этилаётганлигини, солиқ қонунчилиги назоратини ташкил этишда ҳамда бошқа мажбуриятларни бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш.
  • Қўмита таркибидаги органлар ва ташкилотлар фаолиятида қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатлар тўғрисида шикоят, ариза, тақдимнома ва бошқа маълумотлар келиб тушганда ушбу ҳолатлар юзасидан текшириш ва ўрганишлар ўтказиш.
  • Ўтказилган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланишининг олдини олиш бўйича тегишли давлат солиқ хизмати органлари томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини назорат қилиш.
  • Ўтказилган текшириш (тафтиш) ва ўрганишлар натижалари бўйича аниқланган тизимли равишда йўл қўйилаётган қоидабузарлик ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш юзасидан таклифлар киритиш.

Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти

Бошлиқ: Ахмеджанов Фаррух Каримович
Телефон: 71 244-97-57
Факс: 71 244-97-57
E-mail: farrux.axmedjanov@soliq.uz

Қуйидагилар департамент директорининг асосий вазифалари ҳисобланади:

департаментга раҳбарлик қилади, департаментда иш фаолиятни ташкил этади, вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

ходимларга бериладиган мукофотлар, тўловлар, устамалар бўйича ҳамда ходимларга нисбатан чора кўриш тўғрисида таклифлар киритади;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳалар, таклифлар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилади;

солиқ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ташкиллаштиради;

қўмита Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасининг узлуксиз ишлашини ташкил қилади;

ҳудудий солиқ органларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида вертикал назоратни амалга оширади.

Департамент директорига департамент Низомидан келиб чиққан ҳолда бошқа вазифалар юклатилиши мумкин.

Департамент директори ишда бўлмаган вақтда унинг вазифасини директор ўринбосари бажаради.

Департамент директори ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

департаментга раҳбарлик қилади, департаментда иш фаолиятни ташкил этади, вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш йўналишида:

департаментга ижро учун келиб тушган топшириқлар, хатлар, мурожаатлар ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, уларни ўзаро тақсимлайди, белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади;

бевосита ўзи ижросидаги топшириқларни департамент ҳамда қўмитанинг бошқа тузилмалари ходимлари билан ҳамкорликда бажарилишини таъминлайди;

муаммоли ва мураккаб топшириқлар ижросини таъминлашда ходимларга кўмаклашади, зарурат туғилганда уларни Раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда кўриб чиқади;

ходимларга бериладиган мукофотлар, тўловлар, устамалар бўйича ҳамда ходимларга нисбатан чора кўриш тўғрисида таклифлар киритиш йўналишида:

департамент ходимларига бериладиган мукофотлар, қўшимча тўловлар, устама коэффициентлари, рағбатлантириш ҳамда моддий ёрдам миқдори ва шакллари бўйича белгиланган тартибда раҳбариятга таклифлар киритади;

зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган ёки муддатида ижросини таъминламаган департамент ходимларига нисбатан чора кўриш тўғрисида раҳбариятга таклифлар киритади;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳалар, таклифлар ишлаб чиқиш йўналишида:

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, лойиҳалар, таклифлар ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш чораларини кўради, раҳбарлик қилади;

вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ахборот-коммуникация технологияларига оид лойиҳалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилади;

қўмитанинг тегишли тузилмалари билан биргаликда ахборот тизимларини созлаш ва ишга тушириш юзасидан услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга кўмаклашади;

солиқ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўналишида:

солиқ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ташкиллаштиради;

қўмитанинг тегишли тузилмалари билан ҳамкорликда солиқ тўловчилар ва солиқ объектларига оид ахборотларни қабул қилиш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чораларини кўради;

Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар қайта ишлаш марказини модернизациялаш жараёнларини ташкиллаштиришда иштирок этади;

солиқ органларида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, электрон давлат хизматлари турларини кенгайтиришда бевосита иштирок этади;

қўмита Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасининг узлуксиз ишлашини ташкил қилиш йўналишида:

Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасининг узлуксиз ишлашини ҳамда маълумотлар базаларининг архив нусхалари кўринишида юритилишини Раҳбарият ва Солиқ маълумотларини қайта ишлаш маркази директори билан биргаликда ташкил қилади;

қўмитанинг ахборот тизимлари ва интерактив хизматларининг техник жиҳатдан узлуксиз ишлашини ташкиллаштиради ва назорат қилади;

ҳудудий солиқ органларига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида вертикал назоратни амалга ошириш йўналишида:

юклатилган вазифаларни ҳудудий солиқ органлари томонидан ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида вертикал назоратни амалга оширади.

департаментнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш юзасидан раҳбариятга тавсиялар киритади.

Солиқ назорати департаменти

Бошлиқ: Вакант
Телефон: -
Факс: -
E-mail: -



Солиқ органларининг «маҳаллабай» ишини ташкил этиш департаменти

Бошлиқ: Эркаев Нодир Худайбердиевич
Телефон: 71 244 98-09
Факс: 71 244 98-09
E-mail: nodir.erkayev@soliq.uz

маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш;

маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини тўлиқ ҳисобга олиш, бунда ўзини ўзи банд қилган аҳолини тадбиркорликка йўналтириш ҳамда уларни кичик бизнес тоифасига ўтишига кўмаклашиш;

солиқ тўловчиларга солиқ маъмуриятчилигини амалга оширишга яқиндан ёрдам кўрсатиш;

давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик билан шуғулланаётганларни аниқлаб, уларга қонуний ишлашнинг афзалликлари ва тадбиркорларга яратилган шароитларни тушунтирган ҳолда фаолиятини қонунийлаштиришга кўмаклашиш;

қўшимча манбаларни аниқлаш ҳисобига маҳаллий буджетга тушумларни кўпайтириш;

тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, тизимли муаммолар ечими юзасидан асослантирилган таклифларни ҳудудий солиқ бошқармаларининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш бўлим (шўба)ларига киритиш;

паст қувватда ишлаётган ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган субъектлардаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ўрганган ҳолда фаолиятини тиклаш ва кенгайтириш юзасидан уларга ваколат доирасида кўмаклашиш;

бўш турган ва узоқ муддат давомида фойдаланилмаётган ер участкалари, бино иншоотларни аниқлаш ва уларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ишларни ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш.

туман (шаҳар) ҳокимининг биринчи ўринбосари билан бирга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашади;

ҳар куни битта маҳаллага чиққан ҳолда камида ўнта хонадонга шахсан ташриф буюриб, мавжуд ҳолатни ҳоким ёрдамчилари билан бирга ўрганади, аҳолига амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиради, аниқланган муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўради;

туман (шаҳар) ҳокимлари билан биргаликда ҳудудга ажратилган маблағларнинг маҳаллалар кесимида тақсимланишини таъминлайди;

туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакиллари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида, уларга доимий равишда кўрсатмалар ва топшириқлар юборади;

туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакилларига юклатилган вазифаларнинг таҳлил натижалари билан муаммоли йўналишлар ечими бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқади;

туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакиллари фаолияти маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганган ҳолда таклифлар тайёрлайди;

туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакилларига юклатилган вазифаларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашади ва амалий ёрдамлар кўрсатади;

туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакилларининг назорат режа кўрсаткичлари ижросини таҳлил қилиб боради;

таҳлил натижасига асосан туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакиллари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичларини юритади;

туман ва шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда республика вакилларининг фаолиятидаги ижобий ва салбий ўзгаришлар тенденцияси мониторингини олиб боради.

Солиқ солиш методологияси департаменти

Бошлиқ: Сайидов Комил Маматмуродович
Телефон: 71 244-97-40
Факс: 71 244-97-40
E-mail: komil.sayidov@soliq.uz

Департамент фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади;

Департаментга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилади;

штатларни шакллантириш, ишга қабул қилиш, лавозимдан лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатиш, шунингдек департамент ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва шаклларини белгиланган тартибда аниқлаш бўйича таклифлар киритади;

Департамент директори ўз йўналиши бўйича қуйи турувчи ҳудудий бўлинмаларнинг ишларини мувофиқлаштиради, ҳисоботларини қабул қилади ва фаолияти устидан мониторинг олиб боради;

Департамент директори ҳудудий давлат солиқ органларига борган ҳолда ўз ваколатига кирадиган ишларнинг жойларда тўғри ташкил этилишини таъминлайди, мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг бартараф этилишини назорат қилади ва келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб беради;

вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва солиқ солиш масалалари бўйича Қўмитанинг тегишли таклифларини ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Департамент директори ўзига юклатилган вазифаларни Қўмита марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қўмита таркибидаги давлат унитар корхоналари ва таълим муассасалари, шунингдек, давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тижорат банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажаради.

Департамент директорига таркибий тузилма Низомидан келиб чиққан ҳолда бошқа вазифалар юклатилиши мумкин.

Солиққа оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш;

вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва солиқ солиш масалалари бўйича Қўмитанинг тегишли таклифларини ишлаб чиқилишини таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бериш борасида тизимли ишларни ташкил этиш ва ушбу йўналишда ягона сиёсатни юритилишини таъминлаш;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва солиқ солиш масалалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ходимларига ва солиқ тўловчиларга расмий тушунтиришлар берилишини таъминлайди;

қуйи турувчи ҳудудий бўлинмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ва мазкур йўналишда уларнинг фаолиятини назорат қилади ҳамда уларга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида вертикал назоратни амалга оширади.

Асосий кўрсаткичлар

Барчасини кўриш

Солиқ идораларига мурожаатлар

2024 йил III чоракда Ягона рақамга қилинган мурожаатларга берилган жавоблар бўйича қўйилган баҳолар
  • 1 баҳо
  • 2 баҳо
  • 3 баҳо
  • 4 баҳо
  • 5 баҳо
Барчасини кўриш
Фикрингизни қолдиринг
Powered by GSpeech

Энг муҳим янгиликларни биринчи бўлиб олишни xоҳлайсизми? Билдиришномаларга обуна бўлинг!

Бизга хабар юборинг