Маълумот учун:
Ҳукумат қарори: «Жаҳон банки иштирокидаги Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПҚ-178-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.
Лойиҳа мақсади: Солиқ тизими фаолиятининг операцион самарадорлигини ва натижадорлигини ҳамда солиқ қонунчилигига риоя қилиш даражасини ошириш.
Лойиҳа қиймати – 60 млн долл.
Амалга ошириш муддати: 2022–2027йй.
Лойиҳа молиялаштирилиши: Ҳалқаро тараққиёт уюшмаси (Жаҳон банки) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2022 йил 18 апрелда қарз битими имзоланган (№6912-УЗ).
Лойиҳа таркиби: Лойиҳа (60 млн доллар) 4-та компонентдан иборат:
Солиқ маъмуриятчилигининг бизнес жараёнларини автоматлаштириш (48,7 млн доллар).
Яширин иқтисодиётни камайтириш учун солиқ тўсиқларини бартараф этиш (6,0 млн доллар).
Кадрлар ва институционал салоҳиятни ошириш (3,3 млн доллар).
Нотехник компонент — Лойиҳа бошқарувини қўллаб-қувватлаш (2,0 млн доллар).
Лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари:
Солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни автоматлаштириш даражасини 90% етказиш;
Солиқ органлари кўрсатаётган электрон хизматлар сонини ошириш орқали тадбиркорлик субъектларини электрон хизматлар билан қамраб олиш;
Қўшилган қиймат солиғини ундириш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ушбу солиқнинг ундирув даражасини 75% етказиш;
Солиқ тўловчиларнинг ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш вақт сарфини икки бараваргача камайтириш.
Инвестицияларни ўзлаштириш:
Лойиҳа бошидан 2024 йил 1 ноябргача 37,13 млн доллар ўзлаштирилган, жумладан:
1-компонент доирасида шартномалар бўйича ускуналар етказилиши ҳисобига 36,84 млн доллар,
4-компонент бўйича Лойиҳа амалга ошириш гуруҳи харажатлари ҳисобига — 0,29 млн доллар,
2024-йил январь-октябрда ҳорижий кредит ҳисобидан 31,11 млн доллар ўзлаштирилган
1-компонент доирасида шартномалар бўйича ускуналар етказилиши, хизматлар – 31,0 млн доллар,
4-компонент бўйича Лойиҳа амалга ошириш гуруҳи харажатлари — 0,11 млн.долл,
Инвестицияларни жалб этиш:
Лойиҳа бошидан 2024 йил 1 ноябргача 24,42 млн доллар жалб этилган:
1-компонент доирасида етказилган ускуналар учун ўтказилган тўловлар — 24,02 млн доллар
4-компонент бўйича Лойиҳа амалга ошириш Гуруҳи ҳаражатлари учун — 0,4 млн доллар
2024-йил январь-октябрда кредит ҳисобидан 23,54 млн доллар жалб этилган:
1-компонент бўйича шартномалар бўйича тўловлар учун — 23,44 млн доллар,
ЛАОГ фаолияти учун – 0,1 млн доллар
Инвестиция Дастурини бажарилиши
2024 йил учун тармоқлар бўйича хорижий инвестицияларни ўзлаштириш прогнозлари Вазирлар Маҳкамасининг 73-баёни (04/24-73, 18.04.24й.) билан тасдиқланган. Солиқ қўмитаси бўйича 20,2 млн доллар: I чорак- 3 млн доллар, II чорак — 4,1 млн доллар, III чорак — 5 млн доллар, IV чорак — 8,1 млн доллар. 2024 йил учун лойиҳа тармоқ жадвали тасдиқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 92-сон қарорига мувофиқ I чорак Инвестиция Дастурида ўзлаштириш прогнози 3 млн доллар, амалда 3,13 млн доллар ўзлаштирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 286-сон қарорига мувофиқ II Инвестиция Дастурида прогноз 4,1 млн доллар белгиланди, натижада I ярим йиллик прогнози 7,1 млн долларни ташкил этди, амалда 2024 йил январь-июнда 27,81 млн доллар ўзлаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7-центабрдаги 548-сон қарорига мувофиқ III чорак Инвестиция Дастурида прогноз – 5,0 млн доллар белгиланди, натижада 2024 йил январь-центабр даври учун прогноз 12,1 млн доллар ташкил этди, амалда 2024 йил январь-сентябрь якуни билан 27,85 млн доллар ўзлаштирилди ва прогноз ортиғи билан бажарилди.
2024 йил январь-октябрда лойиҳа доирасида жами 31,11 млн доллар ўзлаштирилди, хисобот даври прогнози – 16,27 млн доллар ортиғи билан бажарилди (2024 йил октябрда 3,26 млн доллар ўзлаштирилди).
Амалга оширилган ишлар :
2023 йилда Маълумотларни қайта ишлаш марказини модернизациялаш бўйича ўтказилган тендер якуни билан умумий қиймати 39,32 млн доллар 5-та шартнома, жумладан “Winncom Technologiyes Corp.”(АҚШ) билан 1-4 лотлар бўйича (16.10.23й., 15.12.23й.) умумий қиймати 33,6 млн доллар шартномалар ҳамда «Блазе Течнологиес ЛТд» (Болгария) билан 5-лот бўйича (19.10.23й.) қиймати 5,7 млн доллар шартнома имзоланган.
2023 йил декабрда шартномалар доирасида 5,84 млн доллар қийматида ускуналарнинг биринчи партияси етказиб келинди (3 лот – 2,4 млн доллар, 5 лот – 3,43 мн.долл.).
2024 йил январь-июнь даврида шартномалар бўйича жами 27,75 млн доллар қийматида ускуналар етказиб келинган (1 лот — 9,76 млн.долл, 2-лот — 5,6 млн доллар, 3-лот- 4,41 млн доллар, 4-лот- 7,98 млн доллар қийматида.).
Шартномалар бўйича жами 33,58 млн доллар қийматида ускуналар етказилди, бу шартномалар қийматининг 85% қисмини ташкил этди. Барча ускуналар етказилиши тўлиқ таъминланди.
Ускуналар бўйича мувофиқлик сертификациялари олинди, ускуналарни ўрнатиш ва йиғиш ишлари тугатилди, дастурий таъминот қабул қилинди ва синовлардан ўтказилди, қўмита мутаҳассислари янги ускуналар бўйича ўқитилди, ахборот тизимларни мавжуд тизимга интеграция қилиш тугатилди. Бажарилгшан ишлар юзасидан далолатномалар расмийлаштирилди. 2024 йил ноябрда ахборот тизимларини ишга туширилганлиги бўйича якуний далолатномалар расмийлаштирилиши режалаштирилган.
Жаҳон банкининг лойиҳа молиявий ҳисоботларини мустақил аудитдан ўтказиш талабини таъминлаш мақсадида молиявий аудитор танлови ўтказилди: техник топшириқ ва тендер ҳужжатлар Харид комиссияси ва Жаҳон банки билан келишилди (10.04.2024й.), иштирок этиш бўйича малакавий талаблар эълон қилинди (19.04.2024й.). Белгиланган муддатга (3.05.2024й.) келиб тушган таклифлар баҳоланди (21.05.2024й.), иштирокичлар «қисқа рўйхати» тасдиқланди, тендер ҳужжатлар юборилди (27.05.2024й.). 2024 йил 26 июнь – 25 июль даврида тендер таклифлари баҳоланиб, ғолиб компания аниқланди. Танлов натижалари Солиқ қўмитаси сайтида 2024 йил 22 августда эълон қилинди. Ғолиб — “Kreston Tashkent”МЧЖ билан 2024 йил 11 cентябрда шартнома имзоланди (76,35 минг долл.). Лойиҳанинг 2022-2023 йиллардаги фаолияти бўйича аудит ҳисоботи 2024 йил 23 октябрда Қўмитага келишиш учун тақдим этилган ва кўриб чиқилмоқда.