Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш амалиёти натижалари
20/11/2024
2024 йил 1 ноябр ҳолатига Солиқ қўмитасига жами 827,1 млрд сўмлик 198 та солиқ низосига оид шикоят келиб тушган.
Шундан:
солиқ аудити бўйича - 591,2 млрд сўмлик 130 та;
сайёр солиқ текшируви бўйича - 235,9 млрд сўмлик 68 та.
Натижада:
63 млрд сўмлик 23 та мурожаатда(шундан, 18 таси 50,5 млрд сўмлик қисман) солиқ тўловчининг позицияси қаноатлантирилган;
643,2 млрд сўмлик 165 та мурожаат бўйича солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилди ва бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
120,9 млрд сўмлик 10 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.