Бироздан сўнг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда уни аниқлаш мезонлари билан таништириш мақсадида қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтади.
Унда Солиқ қўмитаси раиси Sh.Kudbiyev, Савдо-саноат палатаси раиси D.Vaxabov, Бизнес-Омбудсман D.Qosimov, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари D.Adilov, “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмаси, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этади.