Солиқ тўловчилар
1) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар;
2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари;
3) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар.
(Солиқ кодексининг 294-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
1) Юридик шахс учун – жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ;
2) Фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент учун доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган жами даромад (шу жумладан бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар) ва харажатлар ўртасидаги фарқ.
(Солиқ кодексининг 295-моддаси)
Солиқ солиш базаси
Даромад билан чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ.
(Солиқ кодексининг 296-моддаси)
Солиқ ставкалари
Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р |
Солиқ тўловчилар |
Солиқ ставкалари, фоизларда |
1 |
Банклар |
20 |
2 |
Қуйидаги солиқ тўловчилар: полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи; фаолиятининг асосий тури мобиль алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган |
20 |
3 |
Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари |
0 |
4 |
Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар |
0 |
5 |
Қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари |
0 |
6 |
Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда |
0 |
7 |
Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда |
20 |
8 |
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар |
7,5 |
9 |
Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва умумий ходимлар сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчилар |
0 |
10 |
Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар |
0 |
11 |
Дивидендлар тарзидаги даромадлар |
5 |
12 |
Қолган солиқ тўловчилар, бундан 1 — 11-бандларда кўрсатилганлар мустасно |
15 |
(Солиқ кодексининг 337-моддаси)
Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир.
Йилнинг чораги ҳисобот давридир.
(Солиқ кодексининг 338-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Йилнинг ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай;
Солиқ даври якунлари бўйича – солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 339-моддаси)
Тўлов муддати
1) Ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай
2) Солиқ даври якунлари бўйича – солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай
3) Ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромади беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ойнинг 23 кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 340-моддаси)
Солиқ тўловчилар
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, шунингдек чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар;
4) Фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
5) Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси;
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар.
(Солиқ кодексининг 237-моддаси)
7) акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахслар;
8) юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
9) бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар;
10) лотореяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
11) бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шасхларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганлар;
12) марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар;
13) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари;
14) бозорлар ва савдо комплекслари;
15) солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари;
16) аудиторлик ташкилотлари;
17) нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари.
(Солиқ кодексининг 461-моддаси)
18) Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундай хизматларни жисмоний шахсларга кўрсатишга оид қисм бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
(Солиқ кодексининг 278-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
1) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш.
(Солиқ кодексининг 238-моддаси)
Солиқ базаси
Акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.
(Солиқ кодексининг 248-моддаси)
Солиқ ставкаси
1) Базавий ставка - 12% (Солиқ кодексининг 258-моддаси);
2) Экспорт операцияларига ва уларга тенглаштирилган операциялар бўйича айланмаларга ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 36-боби).
Cолиқ даври
1) Солиқ (ҳисобот) даври - бир ой.
(Солиқ кодексининг 259-моддаси)
2) Электрон шаклдаги электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари учун солиқ даври - бир чорак.
(Солиқ кодексининг 280-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
1) Йилнинг ҳар ойида, солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 273-моддаси)
2) Электрон шаклдаги электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан солиқ органига солиқ ҳисоботлари, ҳужжатлар (ахборот) ва бошқа маълумотлар ўтган чоракдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
(Солиқ кодексининг 281-моддаси)
Тўлов муддати
1) Ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
(Солиқ кодексининг 273-моддаси)
2) Электрон шаклдаги электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари томонидан солиқни тўлаш солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
(Солиқ кодексининг 281-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар, акциз солиғи солинадиган (акциз тўланадиган хизматлар) мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар, бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни, шунингдек газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар.
(Солиқ кодексининг 283-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
1) акциз солиғи солинадиган товарни сотиш;
2) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилиш;
3) акциз тўланадиган хизматлар кўрсатиш.
(Солиқ кодексининг 284-моддаси)
Солиқ базаси
1) акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажми;
2) мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар акциз тўланган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг қиймати.
(Солиқ кодексининг 285-моддаси)
Солиқ ставкаси
Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) бўйича солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.
(Солиқ кодексининг 289-, 2891-, 2892-,2893-моддалари)
Cолиқ даври
Ҳисобот даври бир ой.
(Солиқ кодексининг 291-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
(Солиқ кодексининг 292-моддаси)
Тўлов муддати
Ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
(Солиқ кодексининг 293-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар.
(Солиқ кодексининг 425-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари.
(Солиқ кодексининг 426-моддаси)
Солиқ базаси
Ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони.
(Солиқ кодексининг 427-моддаси)
Солиқ ставкаси
Ер майдони хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 1 гектар учун белгиланган солиқ суммаси.
Конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент, лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун эса — 0,05 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланиши ҳамда лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициент қўлланилади.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун эса – 1 гектар учун солиқ ставкалари норматив қийматга нисбатан 0,95 фоиз миқдорда.
(Солиқ кодексининг 429-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 430-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Ҳисобот йилининг 20-январига қадар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 431-моддаси)
Тўлов муддати
1) айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай;
2)айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун — йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай.
3) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
(Солиқ кодексининг 432-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи юридик шахслар;
Фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар.
(Солиқ кодексининг 441-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари.
(Солиқ кодексининг 442-моддаси)
Солиқ базаси
Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базасидир.
(Солиқ кодексининг 443-моддаси)
Солиқ ставкаси
Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари мутлақ миқдорда бир куб метр учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р |
Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектлари |
1 куб. метр учун солиқ ставкаси (сўмда) |
|
ер усти сув ресурслари манбалари |
ер ости сув ресурслари манбалари |
||
1. |
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2 ва 3-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар |
345 |
415 |
2. |
Саноат корхоналари |
638 |
760 |
3. |
Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари |
101 |
123 |
4. |
Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар |
100 |
100 |
5. |
Автотранспорт воситаларини ювиш учун ишлатилган сув ҳажми |
2 700 |
2 700 |
6. |
Алкоголсиз ичимликларни ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми |
34 160 |
34 160 |
(Солиқ кодексининг 445-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 446-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Жорий тўловлар бўйича маълумотнома
Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 448-моддаси)
Ҳисоб-китоблар
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан, (бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно) — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 447-моддаси)
Тўлов муддати
бўнак тўловлар:
солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) — ҳар ойнинг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
солиқ даврида солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — ҳар чорак учинчи ойининг 20 санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан солиқ даври учун солиқни тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1 октябрга қадар — солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 фоизи; 15 декабрга қадар — солиқнинг қолган суммаси.
(Солиқ кодексининг 448-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар.
(Солиқ кодексининг 411-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;
2) қурилиши тугалланмаган объектлар;
3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач.
(Солиқ кодексининг 411-моддаси)
Солиқ базаси
1) Бино ва иншоотлар;
2) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансда кейинчалик сотиш учун кўрсатилган, фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтган кўчмас мулк объектлари;
3) Тўлиқ амортизация қилинган бинонинг қайта баҳоланган (бозор) қиймати;
4) Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;
5) Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
6) Консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас:
Тошкент шаҳрида — уч миллион беш юз минг сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — икки миллион беш юз минг сўм;
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион икки юз минг сўм;
(Солиқ кодексининг 412-моддаси)
Солиқ ставкаси
1) Базавий ставка 1,5%;
2) қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси
3 фоиз миқдорида;
3) Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар ҳамда консервация қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларига 0,6 фоиз миқдорда белгиланади.
(Солиқ кодексининг 415-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 416-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Жорий тўловлар бўйича маълумотнома
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун жорий солиқ даврининг
20-январигача, янги ташкил этилганлар эса, рўйхатдан ўтган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Ҳисоб-китоблар
Йил якуни буйича бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади, кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Тўлов муддати
- айланмадан солиқ тўловчилар томонидан — йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 20-кунидан кечиктирмай;
- айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20-январдан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар.
(Солиқ кодексининг 425-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари.
(Солиқ кодексининг 426-моддаси)
Солиқ базаси
Ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони.
(Солиқ кодексининг 427-моддаси)
Солиқ ставкаси
Ер майдони хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 1 гектар учун белгиланган солиқ суммаси.
Конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент, лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун эса — 0,05 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланиши ҳамда лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициент қўлланилади.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун эса – 1 гектар учун солиқ ставкалари норматив қийматга нисбатан 0,95 фоиз миқдорда.
(Солиқ кодексининг 429-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 430-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Ҳисобот йилининг 20-январига қадар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — жорий солиқ даврининг 1 майидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 431-моддаси)
Тўлов муддати
1) айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида, ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай;
2)айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун — йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай.
3) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
(Солиқ кодексининг 432-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари.
(Солиқ кодексининг 402-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Иш ҳақи тўлашга доир харажатлар.
(Солиқ кодексининг 403-моддаси)
Солиқ базаси
Тўланадиган харажатлар суммаси.
(Солиқ кодексининг 404-моддаси)
Солиқ ставкаси
Т/р |
Солиқ тўловчилар |
Солиқ ставкалари, фоизларда |
1. |
Солиқ тўловчилар, бундан 2 — 4-бандларда назарда тутилганлар мустасно |
12 |
2. |
Бюджет ташкилотлари |
25 |
3. |
«SOS — Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмалари |
7 |
4. |
Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар |
4,7 |
(Солиқ кодексининг 405-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
Йил ойи ҳисобот даври.
(Солиқ кодексининг 406-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса—кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этилади.
(Солиқ кодексининг 407-моддаси)
Тўлов муддати
Йилнинг ҳар ойида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 407-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Cолиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслар.
(Солиқ кодексининг 461-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Ҳисобот давридаги жами даромад.
(Солиқ кодексининг 463-моддаси)
Солиқ базаси
Ҳисоблаб чиқарилган жами даромад.
(Солиқ кодексининг 464-моддаси)
Солиқ ставкаси
Т/р |
Солиқ тўловчилар |
Солиқ ставкалари, фоизларда |
1. |
Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар, бундан 2 — 6-бандларда назарда тутилганлар мустасно |
4 |
2. |
Чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчилар |
|
2.1. |
жойлашган жойига қараб: |
|
аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда |
4 |
|
бошқа аҳоли пунктларида |
2 |
|
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда |
1 |
|
2.2. |
жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотларини реализация қилишдан товар айланмаси бўйича |
4 |
3. |
Қуйидаги жойларда жойлашган улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари: |
|
аҳолиси сони юз минг нафар ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда |
3 |
|
бошқа аҳоли пунктларида |
2 |
|
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда |
1 |
|
4. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олувчи, сараловчи, сақловчи ва қадоқловчи тайёрлов ташкилотлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар |
товар айланмасининг 4 ёки ялпи даромаднинг 25 |
5. |
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар (ушбу Кодекс 337-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган қоидаларни инобатга олган ҳолда) |
2 |
6. |
Ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон Чернобилчилари» ассоциацияси бўлган, умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранлари 50 фоиздан кам бўлмаган ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва 1941 — 1945 йиллардаги меҳнат фронти ветеранларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган солиқ тўловчилар |
0 |
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.
Солиқни қатъий белгиланган суммада тўловчи солиқ тўловчилар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Т/р |
Солиқ тўловчилар |
Бир йиллик солиқ ставкалари (млн сўмда) |
1. |
Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар |
25 |
2. |
Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар |
34 |
(Солиқ кодексининг 467-моддаси)
Cолиқ даври. Ҳисобот даври
Календарь йил солиқ даври.
Бир ой ҳисобот даври.
(Солиқ кодексининг 469-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва
солиқни тўлаш тартиби
- ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай;
-солиқ даври якунлари бўйича - солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 470-моддаси)
Тўлов муддати
- ҳисобот даври якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай;
-солиқ даври якунлари бўйича - солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 470-моддаси)