Солиқ тўловчилар
1) Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар ;
2) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари;
3) Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар олувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар
(Солиқ кодексининг 294-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
1) Юридик шахс учун – жами даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ;
2) Фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи норезидент учун доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган жами даромад (шу жумладан бундай доимий муассасанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар)
ва харажатлар ўртасидаги фарқ;
(Солиқ кодексининг 295-моддаси)
Солиқ солиш базаси
Даромад билан чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида .
(Солиқ кодексининг 296-моддаси)
Солиқ имтиёзлари
Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади:
1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.
2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар.
3) собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).
4) энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади:
1) ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бирининг. 2) пенсионерларнинг. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;
3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
Солиқ ставкалари
1) Юридик шахслар 15%,
2) Тижорат банклари 20%
3) цемент ва полиэтилен гранулалар ишлаб чиқаришни амалга оширувчи ҳамда мобиль алоқа хизматлари 20%
4) Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда 20%
5) Товарларнинг электрон савдосини амалга оширувчи электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилар 7,5%
6) Дивидендлар тарзидаги даромадлар 5%
(Солиқ кодексининг
337-моддаси)
Солиқ даври
Календарь йил солиқ давридир.
Йилнинг чораги ҳисобот давридир.
(Солиқ кодексининг 338-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Йилнинг ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай;
Солиқ даври якунлари бўйича – солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 339-моддаси)
Тўлов муддати
1) Ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай
2) Солиқ даври якунлари бўйича – солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай
3) Ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромади беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ойнинг 23 кунидан кечиктирмай
(Солиқ кодексининг 340-моддаси)
Солиқ тўловчилар
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Солиқ солиш объектлари
1) реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма;
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш.
(Солиқ кодексининг 238-моддаси)
Солиқ базаси
Акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.
(Солиқ кодексининг 248-моддаси)
Солиқ ставкаси
1) Базавий ставка - 15% (Солиқ кодексининг 258-моддаси); .
2) Экспорт операцияларига ва уларга тенглаштирилган операциялар бўйича айланмалар ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 36-боби).
Cолиқ даври
Солиқ (ҳисобот) даври - бир ой.
Электрон шаклдаги электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари учун солиқ даври - бир чорак.
(Солиқ кодексининг 259-моддалари)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Йилнинг ҳар ойида, солиқ давридан кейинги ойнинг
20-кунидан кечиктирмай,
(Солиқ кодексининг 273-моддалари)
Тўлов муддати
Ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай амалга оширилади
(Солиқ кодексининг 273-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар, акциз солиғи солинадиган (акциз тўланадиган хизматлар) мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар, бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни, шунингдек газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар
(Солиқ кодексининг 283-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
1) акциз солиғи солинадиган товарни сотиш; .
2) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилиш;
3) акциз тўланадиган хизматлар кўрсатиш.
(Солиқ кодексининг 284-моддаси)
Солиқ базаси
1) акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажми;
2) мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар акциз тўланган ҳолда кўрсатилган хизматларнинг қиймати.
(Солиқ кодексининг 285-моддаси)
Солиқ ставкаси
Акциз тўланадиган товарларнинг (хизматларнинг) бўйича солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланади.
(Солиқ кодексининг 289-моддаси)
Cолиқ даври
Ҳисобот даври бир ой
(Солиқ кодексининг
291-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. . .
(Солиқ кодексининг 292-моддаси)
Тўлов муддати
Ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади. .
(Солиқ кодексининг 293-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Ер қаъридан фойдали қазилмаларни кавлаб олаётган, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олаётган ер қаъридан фойдаланувчилар;
фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчилар. .
(Солиқ кодексининг 449-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир.
Кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир.
(Солиқ кодексининг 450-моддаси)
Солиқ базаси
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мустақил равишда ҳар бир қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмага, шу жумладан асосий фойдали қазилмани қазиб олишда бирга чиқадиган фойдали компонентларга нисбати солиқ солинадиган базадир
(Солиқ кодексининг 451-моддаси)
Солиқ ставкаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан товарларнинг ҳар бирига алоҳида солиқ ставкалари белгиланади.
(Солиқ кодексининг 452-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
Қуйидагилар ҳисобот давридир:
юридик шахслар учун – бир ой;
(Солиқ кодексининг 453-моддалари)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
юридик шахслар томонидан – ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, норуда фойдали қазилмалар бўйича қазиб олиш амалга ошириладиган жойдаги солиқ органларига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
(Солиқ кодексининг 454-моддаси)
Тўлов муддати
Юридик шахслар томонидан – ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай;
(Солиқ кодексининг 454-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан фойдаланишни ёки сув истеъмолини амалга оширувчи юридик шахслар
Солиқ солиш объектлари
Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари .
(Солиқ кодексининг 442-моддаси)
Солиқ базаси
Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базасидир.
(Солиқ кодексининг 443-моддаси)
Солиқ ставкаси
Белгиланган лимит доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган 1 куб метр сув учун қуйидагича:
1) Иқтисодиётни барча соҳасидаги корхоналар учун
(ер усти учун 140 сўм, ер ости учун 170 сўм)
2) Саноат корхоналари учун
(ер усти 410 сўм, ер ости 490 сўм)
3) Автотранспорт воситаларини ювиш учун
(ер усти 1 380 сўм, ер ости 1 730 сўм)
4) Электр станциялари учун
(ер усти 35 сўм, ер ости 60 сўм)
5) Коммунал хизмат кўрсатиш учун
(ер усти 70 сўм, ер ости 90 сўм)
6) Алкогольсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи учун
(ер усти ва ости суви учун 21900 сўм)
(Солиқ кодексининг 445-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври
(Солиқ кодексининг 446-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Тўлов муддати
Солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробардан юқори корхоналар ҳар ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, Солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробардан камроқни ташкил этадиганлар ҳар чораги учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай
(Солиқ кодексининг 448-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар
Солиқ солиш объектлари
1) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;
2) қурилиши тугалланмаган объектлар;
3) темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
4) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач.
(Солиқ кодексининг 411-моддаси)
Солиқ базаси
1) Бино ва иншоотлар;
2) қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансда кейинчалик сотиш учун кўрсатилган, фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтган кўчмас мулк объектлари;
3) Тўлиқ амортизация қилинган бинонинг қайта баҳоланган (бозор) қиймати;
4) Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;
5) Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
6) Консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
(Солиқ кодексининг 412-моддаси)
Солиқ ставкаси
1) Базавий ставка 2%;
2) қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 4 фоиз миқдорида;
3) Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар ҳамда консервация қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларига 0,2 фоиз миқдорда белгиланади.
(Солиқ кодексининг 415-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 416-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Жорий тўловлар бўйича маълумотнома
Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил этилганлар эса, рўйхатдан ўтган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Ҳисоб-китоблар
Йил якуни буйича бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади, кейинги йилнинг 15 февраль кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Тўлов муддати
Ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, уар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 417-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчилар.
(Солиқ кодексининг 425-моддаси)
Солиқ солиш объектлари
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалар.
(Солиқ кодексининг 426-моддаси)
Солиқ базаси
Ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони.
(Солиқ кодексининг 427-моддаси)
Солиқ ставкаси
Ер майдони хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 1 гектар учун белгиланган солиқ суммаси.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун эса – 1 гектар учун солиқ ставкалари норматив қийматга нисбатан 0,95 фоиз миқдорда. .
(Солиқ кодексининг 429-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
(Солиқ кодексининг 430-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Ҳисобот йилининг 10 январига қадар.
(Солиқ кодексининг 431-моддаси)
Тўлов муддати
1) Кичик корхоналар тўртдан бир қисми миқдорида ҳар чорак биринчи ойининг
10-санасигача.
2) бошқалар ўн иккидан бир қисми миқдорида,
ҳар ойнинг 10-санасигача
3) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик
солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.
(Солиқ кодексининг 432-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Юридик шахслар
Солиқ солиш объектлари
Иш ҳақи тўлашга доир харажатлари
(Солиқ кодексининг 403-моддаси)
Солиқ базаси
Тўланадиган харажатлар суммаси.
(Солиқ кодексининг 404-моддаси)
Солиқ ставкаси
1) бюджет ташкилотлари 25%; ,
2) бошқа тўловчилар учун 12%
(Солиқ кодексининг 405-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври.
Йил ойи ҳисобот даври.
(Солиқ кодексининг 406-моддаси)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Йилнинг ҳар ойида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботи 25 март кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 407-моддаси)
Тўлов муддати
Йилнинг ҳар ойида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай
(Солиқ кодексининг 310-моддаси)
Солиқ тўловчилар
Солиқ солиш объектлари
Ҳисобод давридаги жами даромад .
(Солиқ кодексининг 463-моддаси)
Солиқ базаси
Ҳисоблаб чиқарилган жами даромад
(Солиқ кодексининг 464-моддаси)
Солиқ ставкаси
Умумий солиқ ставкаси 4%
Фаолият турларидан келиб чиқиб белгиланади
(Солиқ кодексининг 467-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври
Йил чораги ҳисобот даври
(Солиқ кодексининг 469-моддалари)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби
Йилнинг ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
15 февраль кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 470-моддаси)
Тўлов муддати
Йилнинг ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги
ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, йил якунлари
бўйича 15 февраль кунидан кечиктирмай.
(Солиқ кодексининг 470-моддаси)