Ҳукумат дастурлари
Ўзбекистон – 2030 стратегияси тўғрисида
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида
Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида:
· 2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилди.
· 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи ставкаси 12 фоизгача ҳамда банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси 15 фоизгача туширилади.
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ
№ |
Устувор йўналишлар, мақсадлар ва вазифалар |
Амалга ошириш механизмлари |
Муддати |
Масъул ижрочилар
|
Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш. |
||||
1 |
Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш. |
Тадбиркорликка қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш. Бунда:
халқаро ташкилотлар экспертларини жалб қилган ҳолда, кузатилмайдиган (яширин) иқтисодиётни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш.
норасмий бандлик даражасини қисқартиш учун соҳалар бўйича манзилли ишлаш, норасмий фаолият юритаётган субъектларни расмий секторга жалб қилиш мақсадида рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш. |
2022 йил апрель |
Давлат солиқ қўмитаси
Ш. Кудбиев,
Молия вазирлиги
Т. Ишметов,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
С. Холхўжаев |
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича
“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”
Т/Р |
Чора-тадбирлар ва ташаббуслар |
Мазмуни |
Амалга ошириш шакли |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
I. Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш |
|||||
1 |
Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳисобланган солиқ қарздорликларидан воз кечиш |
Бўш турган бино, фойдаланилмаётган ер участкасига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг таъсирчан чора кўриш натижасида оширилган ставкалари бўйича ҳисобланган солиқ қарздорликларини ҳисобдан чиқариш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси |
2022 йил сентябрь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) |
2 |
Кўчма савдо фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш |
Кўчма савдо фаолиятини ташкил этиш тартибини соддалаштириш. Бунда: давлат ташкилоти ҳудудида кўчма савдо шохобчаси, умумий овқатланиш объектига туташ ҳудудда эса, мавсумий кафелар ташкил этишга рухсат бериш; кўчма савдо фаолият турлари кенгайтирилиб, объект жойлашуви келишиладиган идоралар сонини камида 2 бараварга қисқартириш; кўчма савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2022 йил сентябрь |
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Бизнес-омбудсман (Д. Касимов),
Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
II.Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш |
|||||
3 |
Камерал солиқ текшируви муддатини қисқартириш
|
Ўрни қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви муддатини 60 кундан 30 кунгача қисқартириш.
|
Қонун лойиҳаси |
2022 йил октябрь
|
Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Бизнес-омбудсман (Д. Касимов) |