Функция ва
вазифалари
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги солиқ қўмитасининг Матбуот хизмати (кейинги
ўринларда — Матбуот хизмати) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон
Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари
тўғрисида», «Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида» ги
қонунларига амал қилади.
Матбуот хизматининг
асосий вазифалари
Матбуот хизматининг
асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Солиқ тўловчиларга
оммавий ахборот воситалари орқали Солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати
ҳудудий органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларни,
шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган янгиликларни ва
вазифаларни бажариш билан боғлиқ фаолият тўғрисида маълумот етказиш;
Солиқ қўмитаси томонидан
ўтказиладиган бошқа йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни оммавий
ахборот воситаларида ёритиш;
Солиқ қўмитаси марказий
аппарати ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг оммавий ахборот
воситалари билан ўзаро муносабатлари ва муносабатларини қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда амалга ошириш.
Матбуот хизматининг
функциялари
Матбуот хизмати ўзига
юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Солиқ қўмитаси раҳбарияти
ва мутахассисларининг улар тўғрисидаги оммавий ахборот воситаларида чиқишлари
жадвалларини тузади;
Солиқ қўмитаси ва давлат
солиқ хизмати ҳудудий органлари ўртасида оммавий ахборот воситалари билан
ижодий ҳамкорликни йўлга қўйилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
солиқ қонунчилигидаги
янгиликлар ва уларга киритилган ўзгартишлар тўғрисида Солиқ қўмитаси марказий
аппарати таркибий бўлинмаларидан маълумот олади ва ушбу маълумотларни Солиқ
қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштиради;
Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органларига
юкланган вазифаларни бажариш бўйича бажарилган ишларни кенг оммалаштириш
мақсадида давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчилар ва оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирокида семинар, тренинг, форум ва бошқа учрашувлар
ташкил этилишини таъминлайди;
Белгиланган вазифаларни
бажаришда давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг Ахборот хизматларига
белгиланган тартибда ёрдам кўрсатади;
Солиқ қўмитаси
раҳбариятига маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида солиқлар ва солиқ
хизмати органлари тўғрисидаги янгилик ва материаллар тўғрисида мунтазам равишда
хабардор қилиб туради;
Солиқ қўмитасининг Ҳайъат
йиғилишлари ва бошқа йиғилишларида, давлат солиқ хизмати ҳудудий органларида,
шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бўлиб
ўтадиган йиғилишларда қатнашади.
Шунингдек, Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, Солиқ
қўмитасининг ички маъмурий ҳужжатлари талаблари ва халқаро амалиётга асосланган
бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати томонидан юритиладиган расмий
ахборот манбалари:
Website - www.soliq.uz
Telegram - http://t.me/soliqnews
Facebook - https://www.fb.com/Soliqpressa/
YouTube - https://www.youtube.com/c/Davlatsoliqqomitasi
Instagram - https://www.instagram.com/soliqnews/
X (Twitter) - https://twitter.com/soliqnews
Солиқ қўмитаси Матбуот
хизмати юртимиздаги барча оммавий ахборот воситалари билан яқин ижодий
ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини ва бу борадаги таклифларни доим
қўллаб-қувватлашдан мамнунлигини изҳор этади!
Боғланиш учун маълумотлар:
Масъул |
Ф.И.О |
Телефон |
Жамоатчилик билан алоқалар
бошқармаси бошлиғи |
Дилдора
Хашимова |
71 244-98-09 |
Умумий бўлим |
Наргиза
Эркинова |
71
244-98-22 |
Техник бўлим |
Бобирмирзо
Маматисаев |
71
244-98-34 |
Электрон алоқа
E-mail: |
Pressa@soliq.uz |
Telegram: |
@DSQ_Pressa |
Солиқ қўмитаси фаолияти тўғрисида ахборот олиш тартиби
Оммавий
ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида
ахборот олиши тартиби «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 18-,
19-, 20-моддаларига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг
фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров ахборотдан фойдаланувчининг давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида
ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки
ёзма шаклдаги, (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.
Ахборотдан
фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш
кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Оммавий
ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти
тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек, мансабдор шахсларнинг интервьюсини
ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Агар
ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органларининг ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш
ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни
ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор қилинади.
Расмий
нашрларда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (чоп этилган) ёхуд
расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборот сўралганда давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари сўровга бериладиган жавобда сўралаётган ахборот эълон
қилинган (чоп этилган) расмий нашрнинг, оммавий ахборот воситасининг номи,
чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) сўралаётган ахборот жойлаштирилган
расмий веб-сайтнинг электрон манзилини кўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин.
Агар
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти
ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга эга
бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан
уч иш куни ичида тегишли жавоб юборилади.
Сўров
рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.
Жисмоний
шахснинг сўровида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги
маълумотлар кўрсатилган ва сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик
шахснинг сўровида юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган ери (почта
манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, сўровнинг моҳияти баён этилган
бўлиши керак.
Ёзма
сўровлар ахборотдан фойдаланувчининг шахсий имзоси билан тасдиқланган бўлиши
керак. Сўровни шахсий имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, у
қўшимча равишда тузувчининг ҳам фамилияси, исми, отасининг исми қўйилган ҳолда
унинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ахборотдан
фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган
сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Сўров унда қўйилган масалалар юзасидан ахборот тақдим этиш ваколатига кирадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ёки мансабдор шахсга юборилади.